Шаҳноза Мирзаева финалга йўлланмани қўлга киритди

Токио шаҳрида XVI ёзги Паралимпия ўйинлари давом этмоқда. Бундан бироз аввал пара каноэ бўйича KL-3 классида аёллар ўртасида 200 метрга ярим финал спринт пойгалари бўлиб ўтди.

Унда иштирок этган ҳамюртимиз Шаҳноза Мирзаева 51.466 сония вақт билан маррага 5-ўринда етиб келди ва финал йўлланмасини қўлга киритди.

Шаҳноза Мирзаева иштирокидаги финал баҳси бугун Тошкент вақти билан соат 07:30 да бошланади. Ҳамюртимизга омад тилаб қоламиз.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *