Шаҳрам Ғиёсов: Мен энг кучлиси бўлишни хоҳлайман

Жаҳон боксини ёритиб борувчи нуфузли BoxingScene интернет сайти ҳамюртимиз Шаҳрам Ғиёсов билан интервью ташкил этди.

Барча қайтиб кетди, бухоролик Ғиёсов қолди

Бу вақт оралиғида барча кетди, мен эса ўзим қолдим. Бу ерда фақат бир ўзим қолгандим. Аслида, бунинг катта аҳамияти йўқ. Чунки мен профессионалман ва ўз мақсадим сари интилмоқдаман. Бу ерда қолиб, ўзимни янада кучли ҳис қилдим. Китоблар ўқидим, инглиз тилини ўргандим. Жоэль Диаснинг машғулот залида бошқа мамлакатлардан ҳам йигитлар бор эди, шунинг учун мен ўзимни ёлғиз ҳис қилмадим.

Оиласидан узоқлиги ҳақида

Сўнгги 15 йилда оиламсиз яшайман. Хитойдан тортиб Кубагача бўлган мамлакатларда. Доимо машғулотларда бўламан. Бу мен учун хеч қандай янгилик бўлгани йўқ. Оиламни яхши кўраман, уларни соғинаман. Лекин асосий мақсадимга эришиб, чемпион бўлмагунимча, бошқа томонга оғиб кетишни истамайман. Бу менинг, бизнинг орзуимиз. Агар мен ўз мақсадимга эришсам, уларга ҳам яхши бўлади. 

Навбатдаги жанг ҳақида

Мен жанг бўлмаса ҳам машғулотлар ўтказдим ва формамни ушлаб турдим. Машғулотларда максимал равишда катта куч билан ишлайман. Олти ойдан бери шу ердаман ва жангга тўрт ҳафта қолганида бу ҳақида хабар топдим. Мен руҳий томонлама тайёрман. Шунчаки танамни қийин жангга тайёрлаб бормоқдаман. 

Мен барчани ортда қолдира оламан дейдиганлардан эмасман. Ортимда кучли жамоа ва иккита яхши мураббий турибди. Курашишдан қочмайман. Агар жамоамдагилар бугун кечқурун чемпионлик жанги бўлиши ҳақида айтишса, мен жанг қилишга тайёрман. Жамоамдагилар чемпионлик жанги бўлиши ҳақида айтишди, бундан хурсандман. 

Энг кучли жангчи бўлишни истайман

Ишонч-эътиқодгакўп нарса боғлиқ. Мен тақводор мусулмон инсонман. Ўзимга, оиламга, мамлакатим ва президентимга ишонаман. Мени қўллаб-қувватлашмоқда. Шубҳасиз, мен жаҳоннинг энг кучли жангчиси бўлишни истайман. Бундан бошқа мақсадим йўқ. 

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *