Швед антидопинг лабораториясида қон допингини аниқловчи тест-система яратилди

Швед антидопинг лабораторияси спортчи аутогемотрансфузия (қон допинги) қўллаганини аниқловчи тест услубини яратди. Услуб 14 йил давомида яратилган. Ҳозирда у WADA аккредитациясидан ўтган лабораторияларда синовдан ўтмоқда. «Дарҳақиқат, бунинг аҳамияти жуда катта бўлади. Биз Халқаро чанғи спорти федерацияси (FIS), Халқаро биатлончилар иттифоқи (IBU), Халқаро енгил атлетика федерацияси (WA) ва Халқаро велосипедчилар иттифоқи (UCI) билан боғландик. Уларнинг барчаси манфаатдор, чунки илгари қон қуйишни аниқлаш мураккаб эди. Бу усул қўлланилишинидан биз ҳабардормиз, ва бу таббиий, чунки уни аниқлаш қийин. Лекин энди бу имкониятга чек қўйилади», – дейди лаборатория раҳбари, собиқ биатлончи Андерс Маннельквист.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *