Швецияга 4 та гол урган Франция гуруҳ босқичини мағлубиятсиз якунлади

Миллатлар Лигаси 6-туридан ўрин олган Франция – Швеция учрашуви ўз якунига етди. Унда майдон эгалари 4:2 ҳисобида зафар қучди.

Дастлаб, Виктор Клаэссон тезкор гол уриб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, кўп ўтмай Жиру ўртадаги фарқни йўққа чиқарди. Кейинчалик унинг ўзи дублни расмийлаштирди. Шунингдек, Бенжамин Павар ҳамда Кингсли Коман ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйишга эришди. Фақатгина ўйин сўнгида Робин Квайсон ҳисобни бироз қисқартиришга эришди.

Ушбу учрашув натижасида французлар 16 очко тўплаб, ўз гуруҳида 1-ўрин билан плей-оффга чиққан бўлса, шведлар 3 очко билан сўнгги поғонада қолиб кетди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *