Шерзод Намозовни табриклаймиз!

Бугун Пара дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, 2016 йил Рио де Жанейро шаҳрида ўтказилган ёзги Паралимпия ўйинлари чемпиони Шерзод Намозов ўзининг таваллуд айёмини нишонламоқда.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси тажрибали спортчини самимий муборакбод этади ва унга узоқ умр, оилавий хотиржамлик, бахт-саодат ва келажакдаги фаолиятида муваффақиятлар тилайди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *