Шифокор Пара енгил атлетикачилар билан онлайн видеомулоқот ўтказди

Барчага яхши маълумки, айни дамда бутун дунёда коронавирус балоси изғиб юрибди. Минг афсуски, ушбу тождор вирус юртимизни ҳам четлаб ўтмади.

Covid-19 инсон ҳаётига хавф соладиган даражада оғир оқибатларга олиб келиши мумкинлигини инобатга олсак, ушбу кўринмас ёвга қарши бўлаётган курашда барчамиз бир бўлиб ҳаракат қилишимиз зарур. Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси ҳам бу борада ўзи учун зарур чора-тадбирларни белгилаб олди.

Унга кўра, паралимпиячиларнинг саломатлигига шахсан ассоциация шифокорлари ва тренерлари масъул этиб белгиланди. Натижада, шифокор ва тренер қўл остидаги спортчиларнинг соғлигини мунтазам равишда кузатиб борадиган бўлди. Улар спортчиларга қўнғироқ қилиб, кунлик юрак пульси, қон босими ва тана ҳарорати ҳақида маълумотларни сўраб, махсус жадвалга киритиб бориши йўлга қўйилди.

Бундан ташқари, ҳар куни ZOOM видеоконференц дастури орқали шифокор ва тренерлар спортчилар билан онлайн мулоқот ўтказишмоқда. Ана шундай онлайн учрашувлардан бири Пара енгил атлетика терма жамоаси спортчилари билан ўтказилди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *