Шифокор пара таэквондочилар билан онлайн мулоқот ўтказди

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси Covid-19га қарши кураш бўйича ўзи учун зарур чора-тадбирларни белгилаб олди.

Бугун ZOOM видеоконференц дастури орқали шифокор ва тренерлар спортчилар билан ўтказилаётган онлайн мулоқотларнинг навбатдагиси Пара таэквондо терма жамоаси аъзолари иштирокида бўлиб ўтди. Унда ассоциация томонидан бириктирилган тажрибали шифокор Зарифа Бойтемирова пара таэквондочиларнинг саломатлиги бўйича улардан батафсил маълумот олди ва соғлигида муаммолар пайдо бўлган спортчиларга керакли тавсияларни берди.

Таъкидлаш керакки, бундай учрашувлар ҳар куни мунтазам ўтказилиб борилиши йўлга қўйилган.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *