Шомуродовни олишни истаган Россия клублари “Женоа”га яқинлаша олмади!

Россиялик футбол агенти Александр Маньяков замонавий футболдаги ҳужумчилар масаласига оид фикрларини билдирди. Журналистлар ундан Элдор Шомуродовга қизиққан рус жамоалари нега уни қўлдан чиқаргани ҳақида сўради.

– Бутун дунёда яхши ҳужумчига талаб катта. Молиявий томондан бақувват клублар ўз олдига қўйган вазифаларни бажариш учун синовдан ўтган ва ўзини кўрсатган форвардларга харидор бўлади. Чунки янги номларни олиб, куйиб қолиш ҳам мумкин.  

Қишки трансферлар вақтида ҳам савияси баланд ҳужумчиларнинг бозори чаққон бўлади. Шунга қарамай, ҳозир жамоалар таркиби шаклланиб бўлганини инобатга олсак, клублар бўш нуқталаргагина футболчини таклиф қилиши мумкин.

“Динамо” ва ЦСКА каби клублар ўз таркибида кўришни истаган Элдор Шомуродовнинг “Женоа”га ўтиб кетгани ҳақида шуни айтишим мумкинки, бозорнинг ўз қоидаларини ўтказади.  Шомуродов трансфери ҳал бўлаётган паллада Россия клублари молиявий масалада “Женоа”га яқинлаша олмаган. Уларнинг таклифи футболчига ҳам, клубга ҳам маъқул келган, – деди Александр Маньяков.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *