Шомуродовни тунгги соат 12 да “Ростов” офисига нега олиб келишган эди?

Sports.ru сайтида “Ростов”дан “Женоа”га кўчиб ўтган ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ҳақида мақола эълон қилинди. Биз эса ушбу мақоланинг энг қизиқарли жойларини мухлислар эътиборига ҳавола этишга қарор қилдик.

1 октябрь куни “Женоа” Шомуродовнинг трансферини эълон қилди. Томонлар бунга эришиш учун бир ҳафтадан камроқ муддат музокаралар ўтказди. А Серия клуби “Ростов”га 25 сентябрь куни таклиф юборган, аммо ростовликлар буни рад этган. Шундан сўнг, Элдор клуб спорт директори Алексей Рискин ва президент Арташес Арутюнянц билан шахсан гаплашган. 28 сентябрь куни эса, “Ростов” уни қўйиб юборишга розилик билдирган.

Кейинги икки кун давомида клублар шартнома бандлари бўйича музокаралар ўтказган. SILA International Lawyers юридик компанияси ҳамкори Михаил Прокопец ушбу музокаралар жараёни ҳақида гапириб берди.

“Биз ҳамма нарсани чоршанба куни якунламоқчи эдик – ҳаттоки Шомуродовдан “Ростов”нинг офисида бўлишини ва клублар ҳамма нарсада келишиши билан дарҳол ҳужжатларни имзолашни илтимос қилдик.

Бир пайт ҳаммаси келишилди, аммо ўша пайт Шомуродов йўқ эди – у ухлашга кетган эди. У ва “Ростов” раҳбарияти бу трансфер тунги соат 12 да амалга ошишига ишонмаган. Натижада, уни том маънода ётоқдан судраб келишди, у офисга қайтиб келди ва ҳамма нарсага имзо чекди”, – деди Прокопец.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *