Шомуродов жамоасига қарши ўйин Дибаланинг фикрини бирдан ўзгартирди

“Женоа”га қарши учрашувда ҳисобни очган “Ювентус” ҳужумчиси Пауло Дибала янги мавсумдаги биринчи голини нишонлади.

Бу гол аргентиналик ҳужумчининг фикрини ўзгартирди. Гап шундаки, Пауло жамоадаги ҳолатидан норози бўлиб, Турин клубини тарк этишни истаётганди. Энди у бу ниятидан қайтди.

– Менинг клуб билан шартномам борасида турли миш-мишлар тарқатиляпти. Айрим одамлар пулга урғу бериб, мухлисларни менга қарши қайрашга ҳаракат қилмоқда. Мен “Ювентус”да қолишга қарор қилдим ва клубга содиқ қоламан, – деди Дибала.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *