Шомуродов захирадан майдонга тушган баҳсда “Женоа” “Ювентус”га мағлуб бўлди

Италия А Серияси 11-туридан ўрин олган “Женоа” – “Ювентус” учрашуви ўз ниҳоясига етди. Унда меҳмонлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Биринчи таймда ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлимда Дибала гол урди. Орадан бироз ўтиб, Стураро собиқ жамоаси дарвозасини ишғол қилди. Ўйин якунигача Роналду 2 маротаба пенальтидан дарвозага йўл топиб, жамоасига ғалаба келтирди. 

Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов 73-дақиқада майдонга туширилди. 

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *