Шомуродов уни “Штутгарт”га қўйиб юбормаган “Ростов”дан нега ранжимаган?

Sports.ru сайтида “Ростов”дан “Женоа”га кўчиб ўтган ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ҳақида мақола эълон қилинди. Биз эса ушбу мақоланинг энг қизиқарли жойларини мухлислар эътиборига ҳавола этишга қарор қилдик.

Элдорнинг агенти Қаҳҳор Мўминов айтган сўзларга кўра, 2019 йилда “Штутгарт” Шомуродов учун 8 млн евро таклиф қилган. Аммо “Ростов” бу таклифни рад этган.

“Биз 2019 йил ёзини ва 2020 йил қишини “Ростов”га бердик, чунки улар бир пайтлар РПЛнинг бошқа клублари Элдорни рад этганда унга ишонч билдирган. Биз “Ростов”дан Европага кўчиш истагимизни ҳеч қачон яширмаганмиз, аммо буни ўз вақтида бажариш керак эди”, – деди агент.

Қаҳҳор Мўминовнинг сўзларига кўра, Шомуродовга 2019 йилнинг августида ЦСКАдан ҳам таклиф бўлган. Аммо улар Элдорни Европада ўйнаш мақсади борлиги туфайли бу таклифга рад жавобини берган.

“Россиянинг кучлироқ клубига ўтиш, бу ерда 2-3 йилни сарфлашни англатади. 28 ёшда эса Европадан муносиб таклифлар бўлмаслиги мумкин. Осиё ҳам яхши вариант эмас, у ерга исталган пайтда кетиш мумкин. Агар биз ҳозир бош мақсадимиздан воз кечсак, кейин барчамиз бундан афсусланамиз”, – деб ўша пайтларни хотирлайди Қаҳҳор Мўминов.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *