
Италия А Серияси 6-туридан ўрин олган “Сампдория” – “Женоа” учрашуви ўз якунига етди. Унда жамоалар 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди.
Ушбу беллашувда ҳамюртимиз Элдор Шомуродов жароҳати сабаб иштирок эта олмади. Унинг рақобатчиси ҳисобланган Жанлука Скамакка эса жамоасига 1 очко тақдим этган гол муаллифи бўлди.