Шомуродов энг яхши футболчи!

Россия премьер-лигасидан Италия А Сериясига кўчиб ўтганида генуялик футбол мухлислари учун ҳақиқий жумбоқ бўлган Элдор Шомуродов жадаллик билан “Женоа” тарафдорлари қалбига кириб бормоқда.

Аввало, “Женоа” мухлислари ўзбек ҳужумчисининг катта суммага трансфер қилинганини қийинчилик билан қабул қилди. Дастлабки ўйинлардан кейин Элдор танқидларга нишон бўлгани ҳам бор гап. Кейинроқ, уни айрим мутахассислар ҳам нотўғри жамоа танлаганликда айблаб, бу трансфер ўзини оқламаслигини иддао қилди.

131890108_4147685285242360_4025541157088522275_o_3

Шунга қарамай, меҳнат қилиш ва мақсади сари интилишдан тўхтамаган Элдор Шомуродов “Женоа”нинг асосий ўйинчиларидан бирига айланиб бормоқда. Бундан ҳам муҳими, ўзбек легионери инжиқлиги ва талабчанлиги билан ажралиб турадиган италиялик мухлислар меҳрини ва ишончини қозонди.

“Женоа” ишқибозларининг ижтимоий тармоқларда билдираётган муносабатлари, фикр-мулоҳазалари ҳам шундан далолат бермоқда.

Анъанага кўра, “Женоа” мухлисларининг “Беневенто”га қарши ўйиндан кейин Шомуродов ҳақидаги позицияларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

132044343_4157701147574107_8280140097063755075_o_1

Tommaso Fabiano:

Шомуродов – жамоада фаоллик кўрсатаётган кам сонли фуболчилардан бири. Қолганлардан фарқли ўлароқ, бу гал ҳам рақиб дарвозаси томон иккита зўр зарба йўллади.

Beppino Bellone:

Шомуродов  ва Дестро бир бирини яхши тушуниб ўйнаяпти. Маттианинг Элдорга тўпни ташлаб бергани муваффақиятли чиқди. Ўтган ўйинда Маттиа Элдорнинг мураккаб зарбасидан сўнг, “Милан” дарвозасини ишғол қилганди. Ҳужумчилар яхши ўйнаяпти. Мағлубиятда уларни айблаб бўлмайди. “Беневенто” билан ўйинда ҳам уларни ярим ҳимоячилар қўллаб-қувватлай олмади.

Enzo Sbarbini:

Маран ўйинчи алмаштиришда ҳаммани ҳайрон қолдиряпти. Нега у майдонда энг яхши ўйнаётган Шомуродовни захирага олди?

Mirko Boagno:

“Милан” билан дурангдан кейин ғалабага умид уйғонган эди. Лекин ишончимиз сўнди. Шомуродов сўнгги икки ўйинда яхши имкониятга эга бўлди.

132067714_4157702437573978_768337300638488496_o

Marco Santoni:

Шомуродов зўр ўйнаяпти. Дестро ҳам бор маҳоратини кўрсатиши керак.

Alberto Marchese:

Шомуродов хавфли вазиятлар яратди, кучли зарбалар берди, шунга қарамай, уни алмаштиришди. Ўйинни қутқариш керак бўлган пайтда шундай қарор қабул қилишди. Унга етарлича баҳо беришмаяпти!

Andrea Bottero:

Жамоа ҳужумда расво ўйнади. Бунақада Шомуродов ҳам ҳеч нарса қила олмайди.

Luca Carpi:

Шомуродовнинг тўлиқ ўйнашига қўйиб беринг. Нега Маран уни доим алмаштираверади? Элдор “Женоа”да энг яхши ўйнаётган футболчи-ку!

132060279_4157701000907455_6318613193909933252_o_1

Буёғига “Женоа”да жиддий ўзгаришлар бўлади. Чунки клуб раҳбарияти бош мураббий Роландо Маранни истеъфога чиқаришга қарор қилган. Балки энди ўзбекистонлик мухлислар қатори генуялик ишқибозлар ҳам кутганидек Элдор Шомуродовга етарли ўйин вақти берилар. Зеро, Элдор Шомуродов асосий таркибда тўлиқ ўйнашга лойиқ футболчи эканини исботлаб бўлди. 

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *