Шомуродов 85 дақиқа ҳаракат қилган баҳсда “Милан” қийинчилик билан дурангга эришди!

Италия А серияси 12-туридан ўрин олган “Женоа” – “Милан” бахси якунланди. Унда ҳамюртимиз Элдор Шомуродов 85 дақиқа майдонда ҳаракат қилди. Учрашувда 2:2 ҳисоби қайд этилди. Голларга “Женоа” сафида 47 ва 60-дақиқаларда Маттиа Дестро, “Милан” сафида эса, 52 ва 83-дақиқаларда Калабрия ва Калулу муаллифлик қилди. 

Ушбу дурангдан сўнг, 28 очко тўплаган “Милан” 1-ўринни сақлаб қолди, “Женоа” эса 18-ўринга кўтарилиб олди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *