Шоссе бўйича Ўзбекистон чемпионати қизғин палласига кириб бормоқда

Хабар берганимиздек, Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида велосипед спортининг шоссе йўналиши бўйича ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Бугун мусобақанинг иккинчи куни ортда қолди. Унда спортчилар яккалик алоҳида старт, жуфтлик ва жамоавий пойга йўналишларида иштирок этишди. Бугунги дастур ғолиблари:

Алоҳида старт, ёшлар. 20 км:
1. Бегзод Раҳимбоев – 25.31

Алоҳида старт, ўсмирлар. 20 км:
1. Самандар Султонов – 28.17
Жуфтлик пойгаси, аёллар. 20 км
1. Янина Кускова / Анна Куликова – 28.05

Жуфтлик пойгаси, ёшлар. 20 км
1. Маргарита Мисюрина / Алина Шмиргарева – 28.50

Жуфтлик пойгаси, ўсмирлар. 20 км
1. Асал Ризаева / Анна Кускова – 29.49

Жуфтлик пойгаси, кичик ўсмирлар. 20 км
1. Самира Исмоилова / Яна Мишинова – 32.50

Жамоавий пойга, кичик ўсмирлар. 20 км
1. Бегзод Баҳодиров, Сирож Комилов, Шоҳруҳ Бозорбоев, Сарвар Соатов – 28.11

Жамоавий пойга, эркаклар.40 км
1. Муроджон Холмуратов, Константин Элли, Дамир Забиров, Маҳмуд Шарипов – 25.17

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *