Шота Арвеладзе бориши мумкин бўлган яна бир клуб. Бу жамоада ўзбекистонлик футболчи ўйнайди

Бир неча кун аввал Шота Арвеладзе “Пахтакор” клубини тарк этди. Грузиялик мураббийнинг хизматларига бошқа давлатлардан қизиқишлар мавжуд.

SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, Арвеладзе фаолиятини Россияда давом эттириши мумкин. У “Спартак” бош мураббийи Доменико Тедесконинг ўрнини эгаллайди деган гаплар қулоққа чалинмоқда. Аммо грузиялик мутахассис Тошкентга келган пайтлари SPORTS.uz сайтига берган интервьюсида Россияда ишлаш нияти йўқлигини айтганди. Балки яхши таклиф тушса, фикри ўзгарар. Москваликлар сафида ҳамюртимиз Остон Ўрунов тўп тепади.

Шунингдек, Арвеладзега БАА, Саудия Арабистони, Қатар ва Туркиядан чорловлар бўлмоқда.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *