Шохсанам Тошпўлатова: Мусобақанинг қаерда ўтказилиши аҳамиятсиз

Хабарингиз бор Пара сузувчиларимиз Жаҳон сериясига кирувчи халқаро мусобақада иштирок этиш учун Италияга жўнаб кетишган эди.

Токио-2020 Паралимпия ўйинлари учун қимматли рейтинг очколарини тақдим этадиган ушбу беллашувлар Линьяно-Саббьядоро шаҳрида 27 февралдан 1 март кунлари бўлиб ўтиши белгиланданди.

Бироқ, барчани бирдай хавфга солаётган коронавирус эпидемияси спортга ҳам ўз таъсирини ўтказмоқда. Сўнгги кунларда коронавирус бўйича юзага келган мураккаб эпидемик вазият Италияда ҳам хавотирли тус олмоқда.

Шу сабабли ташкилотчилар спортчиларнинг хавфсизлиги ва саломатлигини ўйлаб ушбу мусобақани бекор қилишга қарор қилди. Шу боис спортчиларимиз ортга қайтишди.
Улар Тошкентга қайтиб келишгач, Парасузиш бўйича Токио-2020 йўлланмасини қўлга киритиб улгурган Шохсанам Тошпўлатова билан қисқача суҳбат уюштирдик.

-Италиядаги мусобақа бекор қилиниши сизларнинг режангизни қанчалик ўзгартириб юборди?

-Албатта, ушбу мусобақага пухта тайёргарлик кўрган эдик. Бироқ, кутилмаганда у бекор бўлди. Лекин, шундай бўлсада биз тайёргарликни янада кучлироқ олиб боришга ҳаракат қиламиз.

-Италияда бўлиб ўтиши керак бўлган мусобақа қайси давлатга кўчирилди?

-Ҳозирча бу ҳақда аниқ маълумотлар йўқ. Бироқ, мусобақа қаерда ўтишидан қатъи назар биз фақат ва фақат юқори ўринлар учун курашамиз. Шу боис бизга мусобақа ўтказиладиган жойнинг деярли аҳамияти йўқ.

-Тайёргарлик қаерда давом этади?

-Ҳозирча тайёргарлик Тошкентда давом эттирилади.

Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси

матбуот хизмати

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *