Шоҳжаҳон Эргашевнинг жангини қандай томоша қилиш мумкин?

16 ноябрь куни супер енгил вазн тоифасида (63.5 кг) фаолиятини олиб бораётган ҳамюртимиз Шоҳжаҳон Эргашев (18-0) ўзининг навбатдаги жангини беларуслик Дмитрий Милиушага (9-3) қарши ўтказади. Жанг супер енгил эмас, ярим ўрта (66 кг) вазн тоифасида бўлиб, 8 раунд қилиб белгиланган. Ушбу жанг рейтинг жанги бўлгани учун боксчига нисбатан қулай вазн тоифаси танланган, аммо Шоҳжаҳон Эргашев навбатдаги жиддий жангларини 63.5 кг вазнда олиб боради.

 Шу билан бирга яна бир ҳамюртимиз Мирзакамол Неъматов ҳам ўзининг профессионал боксда иккинчи жангини Aлишер Aшуровга қарши ўтказади.

Ушбу бокс оқшоми Матч ТВ, Боец ТВ каналлари орқали жонли эфирда намойиш этилиши режалаштирилган. Жанг Тошкент вақти билан 21:00дан бошлаб, Боец ТВ, 00:40 дан бошлаб Матч ТВ канали орқали трансляция қилинади.

Эслатма: Жангнинг вақти Боец ТВ ва Матч ТВ канали дастуридан келиб чиқиб ёзилди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *