Шоҳруҳ Гадоев Озарбайжондан кетмоқчими?

Ҳамюртимиз Шоҳруҳ Гадоев мавсум бошида фаолиятини хорижда давом эттириш мақсадида Озарбайжонга йўл олган ҳолда “Кешла” жамоасининг аъзосига айланганди.

Ўтган вақт давомида футболчимиз учун ҳам пандемия сабабли чемпионат бир текисда ўтмади. Айни пайтда Бокуда бўлиб турган Гадоев клубда қоладими ёки кетмоқчими? Бу  масала бўйича у sports.uz сайтига қуйидагиларни маълум қилди:

– Бокуда жиддий карантин бўляпти. Касалланишлар бироз кўпайгани учун чемпионатни яна бир-икки ҳафтага тўхтатишганди. Клуб билан тузган шартномам ҳам тугаб боряпти. Бу масалада уйга қайтар чоғимда жамоа билан гаплашамиз.

Бошида шартнома тузаётганимда бир йилдан кейин иккала томон келишган ҳолда битимни яна узайтириши мумкин, дейилган. Тўғриси, кейинги тақдирим ҳақида ҳали бир қарорга келмадим. Трансфер ойнаси ҳам очилгани йўқ. Рости, бироз жароҳатим бор. Тўлиқ соғайиб олгач, кейинги режаларни ўйлаб кўраман, – деди Гадоев.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *