Шоҳсанамхон Тошпўлатова – Токи-2020 ёзги Паралимпия ўйинлари бронза медали соҳиби!

Ҳозиргина пара сузиш бўйича аёллар ўртасида S13 классида 200 метр масофага индивидуал комплекс усулида сузиш бўйича финал баҳслари якунланди.

Қувонарлиси, ҳамюртимиз Шоҳсанамхон Тошпўлатова 2:27.92 дақиқа вақт билан 3-ўринни эгаллади ва бронза медалига сазовор бўлди.

Шу тариқа делегациямиз ҳисобидаги медаллар сони 15 тага етди: 5 та олтин, 4 та кумуш ва 6 та бронза.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *