Шукур Пўлатов яна легионерга айланди

Яқинда 30 ёшли Шукур Пўлатов “Турон” жамоаси билан хайрлашгани ҳақида сайтимиз орқали хабар бериб ўтгандик. Маълум бўлишича, ушбу ҳимоячи яна легионерга айланган.

Гап шундаки, Пўлатов “Турон”га келишдан аввал Бангладешнинг “Читтагонг Абахани” жамоасида тўп сурганди. Футболчининг sports.uz мухбирига маълум қилишича, у яна ўша собиқ клубига қайтган.

Айтиш керакки, Шукур Пўлатов ушбу жамоа сафида 5 та учрашувда майдонга тушганди. Бу сафар ҳам “Читтагонг Абахани” жамоаси ҳамюртимизга таклиф билан чиқди ва бу чақирувга у ижобий жавоб қайтарди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *