Шуҳрат Бобоев ҳам чорак финалга йўлланмани қўлга киритди!

Айни дамда Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларида пара дзюдо бўйича баҳслар бўлиб ўтмоқда.

Жумладан, эркаклар ўртасида -90 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Шуҳрат Бобоев 1/16 финалда молдовалик Олег Кретулга қарши кураш олиб борди. Тажрибали спортчимиз вазари баҳоси эвазига 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Энди Шуҳрат Бобоев чорак финалда Буюк Британия вакили Эллиот Стюартга қарши татамига чиқади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *