Эгизак Силкинлар онлайн қиличбозлик мусобақасида совриндор бўлишди

Хабарингиз бор, шу кунларда қиличбозлик бўйича илк бор Республика онлайн мусобақаси ташкил қилинмоқда. Ортда қолган навбатдаги кун дастурида 12 ёшгача бўлган рапирачилар баҳс олиб боришди.

Беллашувларда Республикамизнинг барча ҳудудларидан 50 нафарга яқин ёш рапира усталари ўз маҳоратларини намойиш қилишди. Якунда йигитлар ўртасида 10 ёшли Роман Силкин, қизларимиздан 11 ёшли Асал Каримова биринчи ўринни қўлга киритишди. Эътиборлиси, мусобақада қатнашган Романнинг эгизаги Кирил Силкин учинчи ўрин билан тақдирланди. Батафсил:

Ўғил болалар:
1. Роман Силкин (2010)
2. Шеромон Комилжонов (2008)
3. Аюбхон Муродхонов (2009)
3. Кирил Силкин (2010)

Қизлар:
1. Асал Каримова (2009)
2. Малика Тошпўлатова (2011)
3. Сафия Туйғунова (2010)
3. Амира Ниғмонова (2009)

Бугун бўлиб ўтадиган беллашувларда 13-14 ёшли саблячилар баҳс олиб боришади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *