Элнур Абдураимов билан онлайн мулоқот бўлиб ўтди

Куни кеса Тошкент вилояти Яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби ташаббуси билан жаҳон чемпионати совриндори, Осиё ўйинлари чемпиони Элнур Абдураимов билан ёшлар ўртасида онлайн мулоқот бўлиб ўтди.

Ушбу онлайн йиғилишда вилоятнинг бокс мураббийлари, спортчилари ва бокс спорт турига қизиқувчан ёшлар билан бир қаторда, Тошкент вилоят терма жамоаси бош мураббийи М.Ходжаев ҳамда Яккакураш ИБЎСМ директори Б.Закиров иштирок этди.

Элнур Абдураимов ушбу онлайн учрашувда ёшларга қандай шуғулланиш кераклиги ва спортда меҳнат, хоҳиш, иродага кўп нарса боғлиқлиги ҳақида ёш спортчиларга маслаҳатлар берди. Шунингдек, яқинда бўлиб ўтадиган профессионал боксдаги мусобақасига тайёргарлик жараёни ҳақида ҳам гапириб берди.

Маълумот учун таъкидлаш лозим, Элнур Абдураимов тез кунларда АҚШда профессионал жангини ўтказади.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

Матбуот хизмати

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *