Элнур Aбдураимовнинг жанг санаси маълум бўлди

Профессионал бокснинг енгил вазн тоифасида (61 кг) ўз фаолиятини олиб бораётган ҳамюртимиз Элнур Aбдураимов 12 декабрь куни ўзининг навбатдаги жангини ўтказади. Бу ҳақида “Мир бокса” промоутерлик компанияси ўз инстаграм саҳифасида маълум қилди. Жанг Мексикада бўлиб ўтади, аммо рақиб борасида ҳали маълумот берилганича йўқ.

Элнур Aбдураимов профессионал боксда 5 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида рақибларини нокаутга учратган.

Охирги жангини 2019 йингнинг май ойида ўтказган ва унда Исса Нампепече устидан нокаут эвазига ғалаба қозонган эди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *