Энг кучли саблячилар аниқланди

Пойтахтимизда қиличбозлик бўйича “Кучлилар турнири” давом этмоқда. Бугун мусобақа доирасида сабля бўйича ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинди.

Маълум қилганимиздек, мусобақа билан параллел равишда ўша йўналишга бағишланган “Очиқ эшиклар куни” ҳам ташкил қилинмоқда. МОҚ ҳамда Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси раиси Рустам Шоабдураҳмонов бугун ҳам ушбу беллашувларни кузатиш ва спортчиларимиз билан учрашиш учун мусобақа ўтказилаётган аренага ташриф буюрди. МОҚ раиси спортчиларимиз билан суҳбатлашар экан, уларнинг келгуси йил учун қўйган режалари ҳақида гаплашди ва бу борада қиличбозларимизга омад тилаб ўтди.

Кескин ва қизиқарли кечган беллашувлар якунида аёллар ўртасида Яна Обвинцева биринчи ўринни қўлга киритган бўлса, йигитларимиздан Шерзод Мамутов ўз ғалабасини тантана қилди. Мусобақанинг ғолиб ва совриндорлари билан танишинг:

Қиличбозлик бўйича “Кучлилар турнири”.
Сабля, аёллар:
1. Яна Обвинцева
2. Севинч Исмоилова
3. Севила Худойберганова
4. Венера Исроилова

Сабля, эркаклар:
1. Шерзод Мамутов
2. Жалолиддин Душамбоев
3. Бобур Расулов
4. Фозил Генжебоев

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *