Энтони Жошуа рақиби Кубрат Пулевга ўзига хос баҳо берди

Супер оғир вазнда WBA, WBO ва IBF, IBO йўналишлари чемпиони Энтони Жошуа (23-1, 21 КО) болгариялик Кубрат Пулев (28-1, 14 КО) билан жанги борасидаги ўз фикрларини билдирди.

“Унга нисбатан менда  кўпроқ мотивация мавжуд. Ҳеч бўлмаса, мен шундай деб ўйлайман. Ўзимни ҳудди тажрибали даъвогар сифатида ҳис қиляпман. Шунингдек, ғалаба қозониш учун тайёргарлик пайтида бор кучим билан ҳаракат қилганимни ҳам биламан.

Умид қиламанки, жанг қийин бўлмайди. Пулевда ажойиб “жеб” зарбалари бор. Европа услуби, у яхши зарбалар йўллай олади, аммо мен жангни 7 ва 9- раундлар оралиғида якунлайман”, – деди Жошуа.

Эслатиб ўтамиз, Жошуа ва Пулев ўртасидаги жанг 12 декабр куни Лондонда  О2 аренасида бўлиб ўтади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *