Эркин курашчиларимиз «Янгиобод»да янги мавсумга тайёрланишмоқда

Эркин кураш бўйича Ўзбекистон ёшлар ва катталар терма жамоалари шу кунларда Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида жойлашган «Янгиобод» базасида ўқув-машғулот йиғини ўтказишмоқда.

Адҳам Очилов ва Аваз Улахунов мураббийлигидаги ёшларимизнинг машғулоти кунига икки маҳалдан ташкил этилмоқда. Таъкидлаш жоиз, асосий жамоа мураббийларининг режалари бўйича катталаримиз ҳам келгуси мавсумга қизғин ҳозирлик кўришяпти.

Эркин курашчиларимизни янги йилда жиддий мусобақалар кутиб турибди. Полвонларимиз дастлаб Осиё, сўнг жаҳон миқёсда ўтадиган лицензион мусобақада иштирок этишади. Мазкур турнирлар келгуси йилнинг илк чорагида ўтишини инобатга олсак, Янгиободда ўтаётган йиғин тайёргарлик учун катта аҳамият касб этади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *