Эртага Сервер Ибрагимов баҳсларга киришади

Эртага август ойининг сўнгги кунида 1 нафар ҳамюртимиз Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларида иштирок этади.

Сервер эртага Тошкент вақти билан соат 08:00 да эркаклар ўртасида 10 метр масофага тўппончадан ўқ отиш бўйича саралашда қатнашади. Ҳамюртимизга омад ёр бўлишини тилаб қоламиз.

Маълумот учун, Сервер Ибрагимов Рио-2016 ёзги Паралимпия ўйинлари совриндори ҳисобланади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *