Эртага “Спорт муассасаларида коронавирус инфекциясини олдини олиш чора-тадбирлари” мавзусида онлайн видеосеминар ўтказилади

Барчага яхши маълум, коронавирус пандемияси айни дамда бутун дунёни ташвишлантирмоқда. Афсуски, ушбу хавфли касаллик ҳамон орамизда, ён атрофимизда бизга тахдид қилишни давом эттирмоқда.

Юртимизда карантин чекловлари аста-секин юмшатилиши касаллик батамом йўқ бўлди, деб бепарволикка берилишимизга сабаб бўлмаслиги лозим. Айниқса, иш ва меҳнат жараёнида гигиеник талабларга тўлиқ риоя қилган ҳолда фаолият юритиш шарт.

3 сентябрь соат 11:00 да Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциациясида “Спорт муассасаларида коронавирус инфекциясини олдини олиш чора-тадбирлари” мавзусида онлайн видеосеминар ташкил этилади. Унда ассоциация раҳбарияти, ходимлари ва шифокорлар иштирок этишади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *