Эртага, ўзбекистонлик К-1 жангчиси ММАда дебют қилади.

К-1 мусобақаларида қатнашиб келаётган Шаҳриёр Жўраев 27 ноябрь куни ММА йўналишида ҳам жанг қилади. Ҳамюртимиз БААнинг “UAE Warrios“ промоушени билан шартнома имзолади. Қизиқ жиҳати, Шаҳриёр ҳали ММА бўйича профессионал жангларда октагонга кўтарилмаган. 27 ноябрь куни у дебют қилади. Аҳамиятли томони, ушбу ҳамюртимиз бир ҳафта аввал, яъни, 20 ноябрь куни Дубайда бўлиб ўтган К-1 бўйича турнирда иштирок этганди.

Биз ушбу воқелик юзасидан спортчимизнинг мураббийи ва отаси Шерали Жўраевга бир нечта саволлар билан мурожаат қилдик.

– “UAE Warrios“ промоушени билан шартнома имзолашга қандай омил сабаб бўлди?

– Агар, хабарингиз бўлса, 20 ноябрь куни Дубайда К-1 бўйича турнир ўтказилди ва Шаҳриёр чиройли тарзда ғалаба қозонганди. Ушбу ёрқин ғалаба мазкур промоушен мутасаддиларини бефарқ қолдирмаган кўринади. Улар таклиф билан чиқишди.

– Шартнома нечта жангга тузилди?

– Иккита.

– К-1 билан ММАни фарқи бор. Демоқчиманки, бу йўналишда “партер”даги ҳаракатлар ҳам муҳим саналади. Бу борада Шаҳриёрнинг имкониятлари қандай?

– Ўрта даражада.

– Бу қийинчилик туғдирмасмикан?

– Биласизми, бу рақиби ҳам асли муайтайчи, шунинг учун бу таклифни қабул қилдик.

 Рақиб борасида маълумот берсангиз?

– Ироқлик Ҳуссейин Салим билан жанг қилади. Унинг ММАдаги рекорди 2-4 экан.

– Бир ҳафтада иккита профессионал жангда иштирок этишни ўзи бўлмайди?

– Ўйлайманки, бу қийинчилик туғдирмайди. Шаҳриёр ўзини ҳолатини тиклаб олди.

– Янги йўналиш ва янги мақсадлар йўлида омад ҳамроҳинглар бўлсин!

– Катта раҳмат!

Шаҳриёр1

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *