Ўзбекистон Coca Cola Суперлигаси 22-туридан ўрин олган “Бунёдкор” – “Бухоро” учрашуви 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Баҳснинг 31-сониясида “қалдирғочлар” етакчиси Шаҳбоз Эркинов ҳисобни очган бўлса, ҳакам томонидан иккинчи таймга қўшиб берилган дақиқаларда Иззатилла Абдуллаев тошкентликларни 3 очкодан маҳрум қилди.
Драматик беллашувдан олинган энг қизиқарли суратларни эътиборингизга ҳавола этамиз.





































