Юбилей муборак бўлсин!

Бугун стендда ўқ отиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси катта мураббийи Рустам Зайнуллович Ямбулатов 70 ёшга тўлди!

Р.Ямбулатов 1950 йил 10 ноябрда таваллуд топган. Халқаро тоифадаги спорт устаси, ХХII Олимпия ўйинларининг кумуш медал соҳиби (1980), Европа кубоги ғолиби.

У стендда ўқ отиш спорт тури билан 1973 йилдан шуғулланишни бошлаган. 1981 йилги жаҳон чемпионатига Олимпиада совриндори сифатида қатнашган спортчи жамоавий беллашувларда ғолиб (1981) бўлди. Умумжамоа ҳисобида жаҳон чемпионатининг икки карра кумуш медалини (1979, 1985) қўлга киритди. Икки карра Европа чемпиони (1979, 1981), уч карра Европа кубоги соҳиби (1981) бўлди. Бир неча бор қитъа мусобақасида совриндорлар сафидан ҳам жой олган. Ўзбекистон Олий Кенгаши Президиуми Фахрий ёрлиғи билан тақдирланган.

Биз тажрибали мутахассис Рустам Зайнулловичга сиҳат-саломатлик, улкан муваффақиятлар, оилавий хотиржамлик, шогирдлари ҳам Олимпия ўйинларида зафарлар қучишини тилаб қоламиз.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *