“Ювентус” Роналдуни сотишга қарор қилди. Харидор деярли аниқ

“Ювентус” раҳбарияти ёзги трансферлар мавсумида Криштиану Роналдуни сотиб юборишга қарор қилди. Бу орқали Турин клуби португалиялик тўпурарни олиш учун “Реал”га тўланган 100 миллион евро миқдоридаги маблағнинг маълум қисмини ғазнага қайтармоқчи.

Маълумки, Роналдунинг “Ювентус” билан шартномаси 2022 йилнинг ёзигача давом этади. Криштианунинг ўйинига ҳеч қандай эътироз йўқ. Бироқ, клуб хўжайинлари ҳам агар португалиялик юлдузни ёзда сотиб юбормаса, кейин унинг трансферидан кўзланган фойдани олиб бўлмайди.

Қолаверса, яқинда 36 ёшни қаршилайдиган ҳужумчининг 31 миллион евролик маоши ҳам пандемия шароитида клубнинг молиявий ҳолатига салбий таъсир қилмоқда.

Айни пайтда Криштиану Роналдуга ПСЖ жиддий қизиқиш билдирмоқда. Шунингдек, АҚШ ва Хитойнинг бадавлат клублари ҳам амалдаги футболчилар ўртасида энг кўп гол урган форвардни ўз сафига қўшиб олишга қарши эмас.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *