Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионлари аниқланди

Хабар қилганимиздек, Навоий шаҳрида спорт курашлари (юнон-рум, эркин ва аёллар кураши) бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати давом этмоқда.

Яккакураш турларига ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби мезбонлигида ўтаётган йилнинг асосий мусобақасида Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридан жами 450 нафар курашчи мамлакат чемпионлиги учун баҳсларга киришган.

Ўзбекистон чемпионатининг биринчи куни юнон-рум кураши бўйича 10 та вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлди. Кутилганидек, Исломжон Баҳромов, Арам Варданян, Феруз Тўхтаев, Маҳмуд Бахшиллоев, Жалгасбай Бердимуратов, Жаҳонгир Турдиев сингари етакчи «классик”ларимиз ўз вазн тоифаларида мамлакат чемпионлигини қўлга киритишди. Бироз кутилмаганда -55 кг вазн тоифасидаги таниқли курашчимиз Илҳом Баҳромов финалда Жасур Ортиқбоевга имкониятни бой бериб, кумуш медалга сазовор бўлди.

Ғолиб ва совриндорлар билан танишинг.

55 кг
1. Жасур Ортиқбоев (Тошкент вилояти)
2. Илҳом Баҳромов (Самарқанд)
3. Ихтиёр Ботиров (Тошкент вилояти)
3. Жавоҳир Мираҳмедов (Сирдарё)

60 кг
1. Исломжон Баҳромов (Самарқанд)
2. Муҳаммадқодир Юсупов (Андижон)
3. Зуфар Соҳибов (Бухоро)
3. Оллоёр Абдуқодиров (Наманган)

63 кг
1. Феруз Тўхтаев (Бухоро)
2. Жавоҳир Саматов (Навоий)
3. Тўрабек Тиркашев (Қорақалпоғистон)
3. Камол Қўзиев (Бухоро)

67 кг
1. Маҳмуд Бахшиллоев (Бухоро)
2. Мирзобек Раҳматов (Бухоро)
3. Султонбек Елмуратов (Қорақалпоғистон)
3. Собир Казакбаев (Жиззах)

72 кг
1. Арам Варданян (Тошкент шаҳри)
2. Алижон Хусейнов (Навоий)
3. Шоҳруз Узганбоев (Фарғона)
3. Жамол Жумабоев (Бухоро)

77 кг
1. Самад Идиев (Бухоро)
2. Тўлқин Туев (Бухоро)
3. Жамшид Қўзиев (Қашқадарё)
3. Абдуқодир Жалилов (Тошкент шаҳри)

82 кг
1. Жалгасбай Бердимуратов (Қорақалпоғистон)
2. Беҳзод Умаров (Навоий)
3. Аброр Мамиров (Андижон)
3. Муҳаммадқодир Расулов (Фарғона)

87 кг
1. Ергали Айхимбаев (Тошкент вилояти)
2. Озод Қўчқоров (Самарқанд)
3. Мироншоҳ Султонов (Хоразм)
3. Азиз Неъматов (Фарғона)

97 кг
1. Жаҳонгир Турдиев (Қашқадарё)
2. Атхам Ўразалиев (Тошкент вилояти)
3. Аброр Нурмуҳаммедов (Тошкент шаҳри)
3. Темур Насимов (Самарқанд)

130 кг
1. Суҳробжон Фаттоев (Навоий)
2. Далер Раҳматов (Фарғона)
3. Дилшод Ҳакимов (Самарқанд)
3. Темур Ўринбоев (Қашқадарё)

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *