Юнон-рум кураши Олимпия ўйинлари дастуридан олиб ташланиши мумкин

Бирлашган кураш дунёси (UWW) Ижроқўми вакилининг маълум қилишича, юнон-рум кураши Париж-2024 Олимпия ўйинлари дастуридан олиб ташланиши мумкин:

“UWW сўнгги пайтларда олиб бораётган ҳаракатларга қарамай, юнон-рум кураши ўз мавқейини тобора йўқотиб бормоқда. Шу сабаб 2022 йил Дакарда бўлиб ўтадиган ўсмирлар Олимпиадасида ҳам мазкур йўналиш ўрнига соҳил кураши киритилди. UWW Ижроқўми ўтказган сўнгги йиғилишдан хулоса шуки, юнон-рум кураши Париж-2024 дан бошлаб олимпия ўйинлари дастуридан олиб ташланиши мумкин”.

Қўшимча қилиб этиш жоизки, кураш спорт турлари ўз мавқейини йўқотиб боришида курашчилар ва уларни бирлаштириб турган федерациялар сўнгги йилларда кўплаб допинг мўжароларининг марказида бўлаётганликларининг ўрни ҳам бор.

Эслатиб ўтамиз, узоқ тарихга эга бўлган мазкур кураш тури 1896 йил, илк бор замонавий олимпия ўйинлари ташкил этилгандан бери Олимпиада олимпия щйинлари дастуридан жой олиб келмоқда.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *