Юртимизда яна бир Паралимпия спорт тури фаолият бошлади!

Голбол – бу ҳар бир жамоада 3 тадан кўзи ожиз ёки заиф кўрувчи ўйинчи иштирок этадиган спорт тури. Унда ичида махсус қўнғироғи бўлган тўпни қўл билан юмалатган ҳолатда рақиб дарвозасига жойлаш талаб этилади.

Голбол 1946 йилда Иккинчи жаҳон урушида кўзи ожиз бўлиб қолган ногирон фахрийларни реабилитация қилиш мақсадида ўйлаб топилган.

Голбол ёзги Паралимпия ўйинлари спорт турлари қаторига киради.
Ўзбекистон Паралимпия Ассоциацияси ҳам яқин келажакда юртимизда ушбу спорт турини ривожлантиришни мақсад қилган.

Жорий йилнинг январь ойидан бошлаб Муҳаммаджон Мақсудов бошчилигида 15 нафар спортчи голбол билан мунтазам шуғулланиб келмоқда. Бундан ташқари ҳозирда республикамиз бўйлаб голболга қизиқиши бор ва ушбу спорт тури билан шуғулланишни истаган ёшлар саралаб олинмоқда.

Голбол билан шуғулланишни хоҳлаган ёшлар қуйидаги телефон рақамларига қўнғироқ қилишлари мумкин:
+998-90-808-18-23
+998-93-629-75-35

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *