Яна бир етакчи жамоа спорт курашлари бўйича ЖЧга бормайди

12-20 декабрь кунлари Сербиянинг Белград шаҳрида спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Бирлашган кураш дунёсининг Ижроия қўмитаси мазкур мусобақани ўтказишга рухсат берган бўлса-да, баъзи етакчи жамоалар унда иштирок этишдан бош тортмоқда.

Куни кеча АҚШ терма жамоаси ўз спортчиларини Сербияга жўнатмаслиги ҳақида маълум қилган эди. Бугун бўлажак Олимпия ўйинлари мезбони Япония термаси ҳам Европага сафар қилмаслиги аниқ бўлди.

“Япония спорт курашлари федерацияси атлетларини Сербияга жўнатмасликка қарор қилди. Бунга сабаб Европада коронавирус пандемиясининг яна авж олаётгани. Спортчиларимизнинг саломатлиги ва хавфсизлиги учун шундай қарор қабул қилинди”, – дейилади расмий баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил Қозоғистонда ўтган жаҳон чемпионатида АҚШ термаси умумжамоа ҳисобида иккинчи, японияликлар эса тўртинчи ўринни эгаллашган. Ҳозирда Европанинг бир қатор мамлакатларида коронавирус инфекцияси билан касалланиш ва ўлим ҳолатлари бўйича антирекордлар янгиланмоқда.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *