Янгиланган WBA рейтинги – Бизникилар қайси поғонда?

Кеча, 31 июль куни Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) боксчиларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди.

Olamsport.com хабарига кўра, рейтингдан олти нафар ўзбекистонлик боксчи ўрин олган. Чарм қўлқоп усталаримиз аввалги ойдаги рейтингларини сақлаб қолишган. 

Эълон қилинган рейтингда Муроджон Аҳмадалиев иккинчи енгил вазн тоифасида (-55,3 кг) чемпион сифатида қайд этилган. Аҳмадалиев шунингдек IBF йўналиши чемпиони ҳам ҳисобланади. 

Биринчи ярим ўрта вазн тоифасида (-63,5 кг) жангларини олиб бораётган икки боксчимиз аввалги ойдаги каби ўринларида қолишган. Шаҳрам Ғиёсов олтинчи, Шоҳжаҳон Эргашев эса еттинчи поғонани эгаллаб турибди. 

Биринчи ўрта вазн (-69,85 кг) тоифасида Исроил Мадримов эса иккинчи ўринда турибди. 

Иккинчи ўрта вазн тоифасидаги боксчимиз Бектемир Мелиқўзиев (-76,2 кг) эса 15-ўринга жойлашган. У айни пайтда WBA Continental Americas камари соҳиби бўлиб турибди.  

Яримоғир вазн тоифасида (-79,3 кг) Рустам Тўлаганов ҳам ТОП-15даги ўрнини сақлаб қолган – 15-ўрин.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати​

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *