Янги мураббий қўл остидаги илк ўйинда “Женоа” сафарда ғалабага эришди! Шомуродов эса…

GENOA, ITALY – SEPTEMBER 20: Mattia Destro of Genoa celebrates with his team-mate Goran Pandev after scoring a goal during the Serie A match between Genoa CFC and Fc Crotone at Stadio Luigi Ferraris on September 20, 2020 in Genoa, Italy. (Photo by Paolo Rattini/Getty Images)

Италия А Серияси 14-туридан ўрин олган “Специя” – “Женоа” учрашуви ўз якунига етди. Унда генуяликлар 2:1 ҳисобида ғалабага эришди. 

Таъкидлаш жоизки, бу “грифонлар”нинг Давиде Баллардини қўл остидаги илк баҳси эди. Ўйин аввалида “Специя” футболчиси Нзола жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Бироқ учрашув якунигача Дестро ва Кришито бир маротабадан гол уриб, “Женоа”га муҳим ғалаба келтирди. 

Ушбу ғалабадан сўнг, генуяликлар ҳисобидаги очколар 10 тага етди ва улар ҳамон турнир жадвалининг 19-поғонасида бормоқда. 

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *