Япония Токио-2020 томошабинлари учун хавфсизлик чораларини кучайтиради

Япония ХХХII ёзги Олимпия ўйинлари мухлислари учун хавфсизлик чораларини кучайтиради. Япония Бош вазири Ёсихидэ Суга бу ҳақида ҳукумат йиғилиши пайтида айтиб ўтди.

«Токиода бўлиб ўтадиган Олимпия ва Паралимпия ўйинлари инсониятнинг коронавирус устидан ғалабасининг исботи, шунингдек, бутун дунёга 2011 йилги зилзила ва цунами таъсирида қайта тикланган ҳудудларни намойиш этиш учун имконият бўлади«, – деди Бош вазир.

Унинг сўзларига кўра, ушбу тадбирларни амалга ошириш учун самарали чоралар кўрилади. Уларни ишлаб чиқишда шаҳар маъмурияти ва олимлар иштирок этмоқда. Шунингдек, Ёсихидэ Суга тегишли ташкилотларга киберхавфсизлик чораларини кучайтириш ва чет эл спортчиларининг кириши ва чиқишини назорат қилиш бўйича топшириқ берди.

Таъкидлаш жоиз, Токио-2020 ташкилотчилари Олимпия шаҳарчасида спортчилар учун коронавирусни мустақил текшириш ва даволаш марказини ташкил этиш ҳақида ўйлашмоқда.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *