Япония ҳукумати Токио-2020 ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларини хавфсиз ўтказиш масаласини кўриб чиқмоқда

Эртага Токиода ёзги Олимпия ўйинларини ўтказиш пайтида коронавирусга қарши чораларни кучайтириш бўйича Япония ҳукумат комиссиясининг биринчи мажлиси ўтказилади.

Мажлис уч асосий масалага: чегара назорати, коронавируснинг олдини олиш ва бу касаллик тез тарқалиши ҳолатидаги чораларга бағишланади. Бундан ташқари комиссия мусобақалар пайтида спортчилар ва расмий шахслар ҳаракатланишини кузатиш учун янги мобиль қурилмани жорий этиш имкониятини кўриб чиқади. Олимпия ўйинлари пайтида Японияга кириш ва мамлакатдан чиқиш масаласида асосий талаб коронавирусдан салбий тест мавжудлиги бўлади.

Япония томони, шунингдек бўлажак муҳокама пайтида бевосита Олимпиададан аввал спортчиларнинг тўпланиш қоидаларини ишлаб чиқиши керак. Кун тартибида касалликка чалинганлар сони ортиб кетганда тиббиёт муассасаларида етарлича жой бўлишини ҳамда спорт иншоотларида спортчиларнинг саломатлигини назорат қилиш масалалари ҳам кўриб чиқилади. Комиссия, шунингдек агар пандемия камаймайдиган бўлса, стадионларда томошабинлар сонини камайтириш масаласини ҳам муҳокама қилиши мумкин.

“Токио-2020” Олимпия ўйинлари 2021 йил 23 июлдан 8 августгача, Паралимпия ўйинлари эса 24 августдан 5 сентябргача бўлиб ўтиши мўлжалланган. Бу мусобақалар уч асосий тамойил: хавфсиз муҳитни таъминлаш, ҳаражатларни камайтириш, мусобақалар ўтказиш тизимини соддалаштириш принципларига асосан ўтказилади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *