Яхши дам – меҳнатга ҳамдам

Хабарингиз бор, айни кунларда пойтахтимизда дзюдо бўйича халқаро ўқув-машғулот йиғини бўлиб ўтмоқда. Франция, Қирғизистон, Грузия ва Миср терма жамоаларидан ташриф буюрган дзюдочилар иштирокида ташкил қилинаётган йиғин дўстона руҳда давом этмоқда.

Режага кўра, бугун дам олиш куни бўлди. Бундан унумли фойдаланган ҳолда Ўзбекистон дзюдо федерацияси томонидан халқимизга хос меҳмондўстлик урф-одатлари асосида дастурхон ёзилди. Меҳмонлар учун кўп йиллик тажрибага эга ошпазимиз 10 килограмм ош дамлаб берди. 3 карра Олимпия ўйинлари совриндори, 2 карра жаҳон чемпиони Ришод Собиров эса салат тайёрлашни ўз зиммасига олди.

Меҳмонларимиз ҳолидан хабар олиш ва уларнинг дўстона мулоқотини кузатиш учун МОҚ раҳбарияти ҳам тадбир бўлиб ўтган «Ичан қалъа» ресторанига ташриф буюришди. Шунингдек, ош тайёрланиши жараёнида дзюдочилар ўзаро дўстона суҳбат қуришди. Учрашувда Илиас Илиадис бошчилигидаги жамоамиз, 2019 йилги жаҳон чемпионатининг -60 килограмм вазн тоифасидаги финалчилари Шарофиддин Лутфиллаев ва грузиялик Лухуми Чхвимиами, энг оғир вазн тоифасида 2018 йилги жаҳон чемпиони Гурам Тушишвили, -100 кг вазн тоифасида дунёнинг етакчи полвонларидан мисрлик Рамазан Дарвиш каби таниқли дзюдочилар билан ўтган суҳбатлар орқали иштирокчилар татамидан ташқари ўзаро ҳаётий тажрибаларини ҳам алмашишди.

Эътиборингизга тасвирчимиз эсдалик учун муҳрлаган фотосуратларни ҳавола қиламиз:

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *