Ёш бешкурашчимиз халқаро онлайн мусобақада қатнашaди

Баъзи спорт турларида карантиндан кейинги мусобақалар тикланган бўлса, айрим йўналишларда мусобақалар онлайн тарзда давом этмоқда. Ана шундай спорт турлари қаторида замонавий бешкурашни ҳам келтириб ўтиш мумкин.

22 ноябрь куни ушбу спорт тури бўйича “UNITED THROUGH SPORTS 2020” спорт фестивали бўлиб ўтади. Дунёнинг 20 мамлакатидан энг сара ёш спортчилар қатнашадиган мазкур тадбирда ҳамюртимиз Муслим Измайлов ҳам иштирок этади.

“Бизнинг мазкур тадбиримизга бўлган реакция жуда яхши бўлди. Унинг асосий мақсади ёш иқтидорли спортчиларни қўллаб-қувватлаш ва бўлажак юлдузларни кашф қилишдир. Ҳозир бу ҳар қачонгидан ҳам муҳим”, – дейди Халқаро замонавий бешкураш федерацияси президенти Клаус Шорманн.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *