Ёш велоспортчимиз келаси мавсумдан Италияга йўл олади

Велоспорт бўйича Ўзбекистон терма жамоаси вакили, ёш умидли вакилларимиздан бири Беҳзодбек Раҳимбоевнинг иқтидори кўплаб хорижий клубларнинг диққат-марказида бўлиб келмоқда эди. Якунда Италиянинг “Team Viris Vigevano” клуби ҳамюртимиз билан шартнома имзолашга муваффақ бўлди.

Унга кўра, юртдошимиз 2021 йил халқаро мусобақаларда ушбу жамоа шарафини ҳимоя қилади. Итальян клуби ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали Раҳимбоевни жамоа вакили сифатида расман таништирди.

Раҳимбоевнинг шартнома бандлари, унинг фикрлари ва жамоа ҳақида яқин кунларда эксклюзив мақола чоп этилади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *