Ёш гимнастикачиларимиз учун Ксения Иргашевадан маҳорат сабоқлари

Маълумки, карантин кунларида терма жамоаларимизда фаолият олиб бораётган хорижлик мутахассислар иштирокда вилоятларда фаолият олиб бораётган спортчи ва мураббийлар учун онлайн маҳорат сабоқлари олиб борилмоқда. Бугун ана шундай тадбирлардан бири спорт гимнастикаси бўйича ўтказилди. Жараённи МОҚ ва Ўзбекистон гимнастика федерацияси раҳбарияти, турли ҳудудлардаги спортчи ва мураббийлар кузатиб боришди.

Машғулотларни спорт гимнастикаси бўйича терма жамоамизнинг россиялик мураббийи Ксения Иргашева олиб борди. Мутахассис ўзининг бой тажрибасини эркаклар терма жамоаси мисолида намойиш қилди. Мураббий таъкидлаган комплекс машқлар кўплаб халқаро мусобақалар ғолиб ва совриндорлари Абдулла Азимов, Акобир Ҳамроқулов, Беҳруз Темиров каби гимнастларимиз томонидан кўрсатиб берилди.

Тадбир давомида МОҚ президенти Рустам Шоабдураҳмонов ва гимнастика федерация вакиллари ўқув-машғулот йиғинларини қачондан бошлаш ҳақидаги саволларини муҳокама қилишди.

Ҳозирги мураккаб вазиятни барчамиз тўғри тушунишимиз керак. Ҳукуматимиз спортчиларимизни доимо қўллаб-қувватлаб келган. Йиғинлар борасида Республика махсус комиссиясининг расмий рухсатини кутишимиз лозим. Унгача Сизларда қандай таклифлар бўлса, вақтни қўлдан бой бермаслик учун кўриб чиқишга тайёрмиз”, – деди Рустам Шоабдураҳмонов.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *