Ёш рапирачиларимиз орасида онлайн мусобақа ғолиблари аниқланди

Хабар берганимиздек, айни кунларда қиличбозлик бўйича биринчи Республика онлайн мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Ортда қолган навбатдаги кун дастурида ёш рапирачилар ўртасида ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинди.

Якуний натижаларга кўра, ўзларининг юқори техник тайёргарлиги билан ажралиб турган тошкентлик Улуғбек Усманов ва фарғоналик Робия Иминова ғолибликни қўлга киритишди. Батафсил:

Йигитлар.
1. Улуғбек Усманов (2006) – Тошкент
2. Жамолдин Маъруфжонов (2007) – Андижон
3. Ёқубхон Ниғмонхўжаев (2007) – Навоий
3. Абдулазиз Борийхонов (2006) – Бухоро

Қизлар.
1. Робия Иминова (2007 ) – Фарғона
2. Малика Долоктазина (2009 ) – Миллий клуб
3. Комилахон Мўминова (2008 ) – Фарғона
3. Руқия Туйғунова (2009 ) – Тошкент

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *