Ёш таэквондочиларимиз халқаро онлайн мусобақада муваффақиятли иштирок этишди

Тошкент шаҳрининг «Олимпия» спорт клуби ташаббуси билан таэквондо WT бўйича «Taekwondo Tashkent Open Fest IV» онлайн мусобақаси ўтказилди. Пумсе йўналишида кечган мазкур виртуал турнир, болалар, ўсмирлар ва ёшлар ўртасида ташкил қилинди.

Ушбу мусобақада юртимизнинг барча ҳудудларидан жамоалар, шунингдек, Россия Федерациясининг «Эридан» клуби, Қирғизистон Республикасининг «Наима», «Академия» клубларидан 200 нафарга яқин ёш таэквондо усталари иштирок этди. Регламентга кўра, иштирокчилар пумсе йўналишидаги турли машқларнинг бажарилишига кўра ўз ёш тоифаларида саралаб олинди. Таъкидлаш жоиз, ўсмирлар ва ёшлар мураббийлари ушбу турнир орқали пумсе йўналиши учун истиқболли спортчиларни саралаб олиш имкониятига эга бўлишди

Якунда умумжамоа ҳисобида Россиянинг “Эридан” клуби вакиллари биринчи, ёш таэквондочиларимиз иккинчи ўринни эгаллаган бўлсалар қўшни қирғизистонлик спортчилар кучли учликни якунлаб беришди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *