Ўзбекистонга бокс ҳавоси: карантиндан кейинги илк турнир маълум

Пандемия сабаб юртимизда барча оммавий тадбирлар қатори, бокс мусобақалари ҳам вақтинчалик тўхтатилганди.

Ниҳоят Ўзбекистон бокс федерацияси илк турнирни ташкил этишини маълум қилади. Унга кўра, 9-14 октябрь кунлари Андижон шаҳрида Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган мураббий В.А.Золотарёв хотирасига бағишланган анъанавий мусобақа ташкил этилади. Баҳсларда Республикамизнинг турли ҳудудларидан 170 нафардан зиёд чарм қўлқоп устаси иштирок этиши кутилмоқда.

Жанглар 10 та вазн тоифасида, 1999 йил ва ундан кейин таваллуд топган боксчилар иштирокида ўтказилади.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *